Германия Италияни Ҳаага судига берди
Германия Италияни халқаро суд қарорига қарамасдан, нацистлар жиноятлари учун компенсация тўловлари бўйича Германияга қарши янги даъволар киритганликда айбламоқда.
Германия иккинчи жаҳон уруши йилларида содир этилган нацистлар жиноятлари учун компенсация тўлаш борасидаги низо сабабли Италияни Ҳаагадаги БМТ халқаро судига берди.
ГФР Италияни халқаро суднинг 2012 йилдаги қарорига қарамасдан, компенсация тўловлари бўйича Германияга қарши янги даъволар киритганликда айбламоқда.
БМТ халқаро суди ўн йил аввал Германия Италиядаги нацизм қурбонларига индивидуал компенсациялар тўламаслиги тўғрисида ҳукм чиқарганди.
Германия ҳукумати компенсация масаласи иккинчи жаҳон уруши якунлари бўйича имзоланган давлатлараро келишувлар доирасида ҳал этилган деб ҳисобламоқда.
Италия судига Германия индивидуал компенсация тўлашини талаб қилиб 25та даъво киритилган, булардан 15таси даъвогарлар фойдасига ҳал қилинган.
Мавзуга оид
09:39 / 28.09.2024
Германияда Россия тарғибот телеканаллари эфири блокланди
23:13 / 27.09.2024
Шимолий кореялик ҳакерлар Германиядаги қуролсозлик компаниясига ҳужум уюштирди
19:41 / 27.09.2024
Сергелида автопойга уюштириб, пиёда ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 ойда озодликка чиқди
11:40 / 27.09.2024