Ўзбекистон | 09:16 / 01.05.2022
13599
4 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

Адлия вазири буйруғи билан Бухоро, Андижон, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри адлия бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Анвар Раҳматов Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Анвар Раҳматов / Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Раҳматов 1982 йилда Бухоро вилояти Ромитан туманида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2009 йилда Бухоро давлат университети (сиртқи), 2010 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (кундузги)ни тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2004 йилда Бухоро вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий маърифат тарғиботи бўйича етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда ишлаган. Раҳматов шу кунга қадар Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари — юридик техникум директори лавозимида фаолият юритиб келган.

Отабек Бозоров Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Отабек Бозоров / Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Бозоров 1981 йилда Наманган вилояти Поп туманида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Фарғона давлат университети (кундузги)ни тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. У меҳнат фаолиятини 2003 йилда Наманган вилоят адлия бошқармасининг Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда ишлаган. Бозоров шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Нодир Жуманиёзов Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Нодир Жуманиёзов / Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Жуманиёзов 1982 йилда Хоразм вилояти, Ҳазорасп туманида туғилган, маълумоти олий, 2003 йили Қорақалпоқ давлат университети (кундузги), 2005 йилда Тошкент давлат юридик институти (магистратура), 2013 йилда эса Жанубий Кореянинг Чунг-Анг Сау университети (докторантура)ни тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2005 йилда вазирликнинг Маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда ишлаган. Жуманиёзов шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Адҳам Турдиев Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Адҳам Турдиев / Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Турдиев 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2004 йилда Тошкент давлат юридик институти, 2021 йилда Тошкент давлат юридик университети магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. У адлия органларидаги меҳнат фаолиятини 2006 йилда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси 2-тоифали иш юритувчи котиби лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда ишлаган.

Адҳам Турдиев шу кунга қадар Адлия вазирлиги Ўзбекистон президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Абдумуталиб Дадажонов Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Абдумуталиб Дадажонов / Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Дадажонов 1980 йилда Фарғона вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2008 йилда Тошкент давлат юридик университети магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2001 йилда Асака туман прокурори ёрдамчисининг иш ўрганувчиси, туман прокурори ёрдамчиси, адлия органларидаги меҳнат фаолиятини 2005 йил Тошкент шаҳар адлия бошқармаси девонхонасининг 1-тоифали иш юритувчиси —кадрлар бўлими катта маслаҳатчиси, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган, вазирлик тизимида турли лавозимларда ишлаган. Дадажонов шу кунга қадар Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид