Ўзбекистон | 07:44 / 04.05.2022
23490
3 дақиқада ўқилади

Ғоз ортидан миллион даромад

31 ёшли Аҳрор Розиқов Фарғона вилояти Қўштепа тумани “Сармозор” МФЙда яшайди. У бир неча йилдан бери уйида ғоз парваришлаб келади. Ғоз тухумларини инкубаторда очириб жўжаларни сотиб яхшигина даромад топади.

Аҳрор Розиқов Россияда муҳожирликда юрган кезларида ғоз боқишга қизиқиб қолган. У Ўзбекистонга қайтиб келиб паррандачилик соҳасида тадбиркорликни бошлаб юборди.

“Ёшлигимда уйда товуқ ва ўрдак боқиб юрганмиз. 2012 йилда Россияда ишлаб юрган пайтимда ғоз фермани кўриб инкубаторда ғоз очиришни ўргандим. 2015 йилда Ўзбекистонга қайтиб келганимдан кейин ғоз боқишни бошладим. Аввал синаб кўриш учун 100 бош ғоз парвариш қилдим. Ҳозирги кунда катта она ғозларимиз бор. Уларнинг тухумини инкубаторда очираман.

Инкубаторга қўйилган тухумлар 30-31 кунда жўжа очиб чиқади. Йилига битта ғоздан 50–60 та, кўпи билан 80 тагача тухум олинади. Ғозлар асосан тухум ва гўшти учун боқилади. Катта ғозларни боғимизда боқамиз.

Инкубаторда ҳарорат ва намлик доимий назорат қилиб турилади. Инкубатордан чиққан жўжаларни 3-4 кун давомида дон ейдиган даражага келгунича сақлаб кейин маҳаллий бозорларда сотишни бошлаймиз”, – дейди у.

Ёш тадбиркор Ўзбекистон шароитида ғоз боқувчилар кам деб ҳисоблайди.

“Катта ғозларни 100 мингдан 150 минг сўмгача сотяпмиз. Ғоз тухуми нархи эса 8–10 минг атрофида. Жўжаларини 25 мингдан 30 минг сўмгача сотяпмиз. Рацион бўйича ем тайёрлаймиз. Ғозлар асосан кўк майсани севиб ейди. Кўкаламзорда юрган ғозларга ем ҳам керак эмас. Улар дондан кўра кўкатни яхши кўришади.

Ғозлар сувга ўтларни ейиш ва чўмилиш учунгина тушишади. Катта ғозларни гўшти учун ҳам сотиб олишади.

Уйимизда ғозларни тез-тез сўйиб турамиз. Харидорлар келиб куйган яра-чақаларни битириш учун ғоз ёғини олиб кетишади.

Ўзбекистон шароитида ғоз бошқа паррандаларга қараганда камлиги учун айнан ғоз боқамиз. Бозорга чиқсам сотиладиган товуқ ва ўрдаклар кўп. Лекин ғозни битта мен сотаман. Ғозни жуда камчилик боқади”, – дейди у.

Аҳрор Розиқовнинг таъкидлашича, бир йилда битта ғоздан ўртача 500–600 минг сўм даромад қилса бўлар экан.

“Биз боқаётган ғозлар 3-4 килограммгача гўшт қилади. Ўтган йили Россиядан олиб келган ғозларим бор. Улар 8–10 кггача гўшт беради. Ҳозирда уйимизда оқ рангли линда ва жигарранг пекин ғозини парвариш қиляпмиз.

Февралдан июн ойигача инкубаторга тухум қўйилади. Ёз фаслида чиққан жўжалар об-ҳаво исиб кетгани учун яхши катта бўлмайди. Биз асосан жўжа очириб даромад қиламиз. Тухумини сотиб даромад қилиш қийинроқ. Жўжалар 2 ойда каттагина ғозга айланади. Бир йилда битта ғоздан 500–600 минг сўм даромад топса бўлади. Боғимизда 500 бош катта ғоз бор”, – дейди ёш тадбиркор.

Сарвар Зияев, Kun.uz мухбири
Монтаж устаси: Жаҳонгир Алибоев.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди