Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этилди

Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳар 4-сон болалар клиник шифохонаси ва 3-сон юқумли касалликлар клиник шифохоналарини қўшиб юбориш орқали, 300 ўринга мўлжалланган бюджетдан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклидаги Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 42-а уй манзилида жойлашган Республика ихтисослаштирилган гематология ва қон қуйиш илмий-амалий тиббиёт марказининг собиқ бино-иншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга Марказга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиб берилади.
Қуйидагилар марказ фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
- болаларни текшириш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ёрдам кўрсатиш;
- болаларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартларга мувофиқ юқори малакали ихтисослаштирилган стационар ёрдам кўрсатиш;
- туман тиббиёт бирлашмалари мутахассисларига консультатив ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш;
- Тошкент шаҳар даволаш-профилактика муассасалари амалиётига замонавий тиббий технологияларни ва бошқаришнинг иқтисодий методларини жорий этиш;
- тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда қатнашиш;
- тиббиёт муассасаларида даволаш-профилактика жараёни сифатини экспертизадан ўтказиш.
Қуйидагилар марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:
- давлат бюджети маблағлари;
- пулли тиббий хизмат кўрсатишдан (тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига киритилмаган) олинадиган маблағлар;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
- қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Белгиланишича:
а) Марказ Тошкент шаҳар 4-сон болалар клиник ва 3-сон юқумли касалликлар шифохоналарининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
б) Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Кичик ҳалқа йўли кўчаси, Қушбеги мавзеси 26-уйда жойлашган Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар клиник шифохонасининг бино-иншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга Тошкент давлат стоматология институтига;
Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани Марказ-27, Боғ кўчаси 20-уйда жойлашган Тошкент шаҳар 4-сон болалар клиник шифохонасининг бино- иншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга Соғлиқни сақлаш вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилади.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди
Жаҳон | 21:49
-
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский
Жаҳон | 21:39
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04
-
Шимолий Кореяда қўққисдан интернет ишламай қолди
Жаҳон | 20:41
Мавзуга оид

19:35
Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

12:30
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

00:21
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

20:17 / 07.06.2025