Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Қора денгиздаги газ захиралари қанча вақтга етишини маълум қилди
Туркия Қора денгиздан газ қазиб олиш ва уни ташишга қарийб ўн миллиард доллар сарфлашни режалаштирган.
Қора денгиздаги газ захиралари 45 йилга етади. Бу ҳақда Адолат ва тараққиёт партияси раҳбари ўринбосари, собиқ бош вазир Бинали Йилдирим маълум қилди.
«Ҳозирда Қора денгиздаги газ захиралари миқдори 540 миллиард куб метр деб баҳоланмоқда. Бу фақат бошланиши, яна давом этади. Қора денгиз дунёдаги газга бўлган эҳтиёжни 45 йил давомида қоплай олади», — деди у.
Ўз навбатида, Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Дўнмаз Kriter нашрига берган интервюсида мамлакат 2023 йил бошларида мазкур конлардан фойдаланишни бошлашини айтди.
Туркия Қора денгизда йирик газ захиралари топилганини 2020 йилда маълум қилганди. Сакаря конидаги газ миқдори 400 миллиард куб метрдан ортиқроқ эканлиги айтилган.
Маълум қилинишича, Туркия Қора денгиздан газ қазиб олиш ва уни ташишга қарийб ўн миллиард доллар сарфлашни режалаштирган.
Мавзуга оид
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026