Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой қуролли кучлари Тайван яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказди
Машғулотларда ҳарбий-денгиз ва ҳарбий ҳаво кучлари иштирок этди.
Хитой қуролли кучлари Тайван ороли соҳиллари шарқи ва жануби-ғарбида ҳарбий машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда Хитой халқ озодлик армияси жанговар қўмондонлиги хабар қилди.
Қўмондонлик хабарига кўра, машғулотлар ҳарбий-денгиз ва ҳарбий ҳаво кучлари иштирокида ўтказилди.
Машғулотлар давомида жанговар ракеталардан фойдаланилган.
"Машғулотлардан мақсад – умумқўшин операцияларини ўтказиш чоғида турли қўшинларнинг жанговар шайлигини текшириш ва ошириш", - дейилади хабарда.
6 май куни Тайван мудофаа вазирлиги Хитойнинг 18 самолёти орол ҳаво сарҳадини бузганини маълум қилганди.