09:46 / 10.05.2022
10112

Филиппиндаги президентлик сайловларида диктатор Маркоснинг ўғли ғалаба қозонди 

Сайлов бюллетенларининг 90 фоиздан ортиғи санаб чиқилгач, кичик Фердинанд Маркос учун деярли 30 миллион киши овоз бергани маълум бўлди. Бу унинг рақиби Лени Робредоникидан икки баробар кўп.

Фото: Picture Alliance

1986 йилда ҳокимиятдан четлатилган марҳум собиқ диктатор Фердинанд Маркоснинг ўғли Филиппиндаги президентлик сайловларида ишончли ғалаба қозонди. Буни сайлов комиссиясининг 10 май, сешанба куни эрталаб эълон қилинган сайлов бюллетенлари 90 фоиздан ортиғини санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлари тасдиқлайди.

64 ёшли кичик Фердинанд Маркос «Бонгбонг» деярли 30 миллион овоз олди, бу унинг энг яқин рақиби, орол давлат вице-президенти Лени Робредодан икки баравар кўп. Маркос билан биргаликда вице-президентлик учун курашни мамлакатнинг амалдаги президенти Родриго Дутертенинг қизи Сара Дутерте-Карпио олиб борди, у ҳам рақибидан олдинда кетяпти.

Якуний натижалар бир неча ҳафта ичида эълон қилиниши кутилмоқда. Кичик Фердинанд Маркоснинг ғалабаси Маркос кланининг қувғинга чиқиб кетганидан 36 йил ўтиб ҳокимиятга қайтишини англатади, ўшанда Фердинанд Маркос халқ инқилоби оқибатида ҳокимият тепасидан четлатилганди.

Дутертенинг олти йиллик ҳукмронлигидан сўнг, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва сиёсий таҳлилчилар кичик Маркос янада автократик раҳбар бўлишидан хавотир оляпти. Кўплаб шов-шувли хатти-ҳаракатлари ва баёнотлари билан танилган Дутерте ўтган йилнинг октябрь ойида сиёсатдан кетишини эълон қилган эди. 

Top