15:19 / 10.05.2022
5499

Кувайт амири бош вазир ва вазирлар маҳкамаси истеъфосини қабул қилди

Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ 2019 йил декабрда бош вазир лавозимида иш бошлаганди.

Фото: Reuters

Кувайт амири Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ мамлакат бош вазири ва вазирлар маҳкамасининг истеъфо бериш тўғрисидаги аризасини қаноатлантирди. Бу ҳақда KUNA агентлиги хабар берди.

"Кувайт амири бош вазир ва ҳукумат таркибига кирувчи вазирлар истеъфосини қабул қилиш бўйича фармойиш берди", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, амир истеъфога чиққан бош вазир ва вазирларга "мавжуд ҳолатда ишларни фавқулодда бошқариш" мажбуриятини юклаган.

Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳнинг истеъфога чиқиш сабаби маълум қилинмаган. У 2019 йил декабрда бош вазир лавозимида иш бошлаганди.

Top