Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:39 / 12.05.2022
9675
1 дақиқада ўқилади
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига боради
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига боради.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, сафар давомида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш ҳам мўлжалланмоқда.
Хабарда айтилишича, ташриф давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш