Жамият | 19:02 / 12.05.2022
3872
1 дақиқада ўқилади

Урганчда автобус ва енгил автомобил тўқнашувида 2 киши ҳалок бўлди

12 май куни Урганч шаҳрида мудҳиш оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Фото: Видеодан кадр

Соат 14:30 ларда Ал-Хоразмий, Шерозий ва Ғафур Ғулом кўчалари туташган чорраҳада «Isuzu» русумли автобус ва «Lada» енгил автомобили тўқнашган. 

Оқибатда автобус ён томонга ағдарилиб кетган, унинг 2 йўловчиси оғир тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этган. Бир қанча йўловчилар жароҳат олган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Холат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов

Мавзуга оид