Ўзбекистон | 08:47 / 13.05.2022
2949
4 дақиқада ўқилади

ТДПУ талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари «4+2» тартибида олиб борилади

Президент “2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда педагог кадрларни замонавий методикалар асосида ўқитиш амалиётини жорий қилиш учун:

а) педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишида:

2022 йил 1 сентябрга қадар Педагогика марказларига аниқ ва табиий фанлар бўйича малакали хорижий мутахассисларни жалб қилади;

2022 йил 1 июлга қадар Педагогика марказлари ҳузурида хорижий мутахассислар, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари ҳамда Педагогика марказларининг малакали ходимларидан иборат бўлган тренерлар гуруҳларини шакллантиради;

2022 йил якунига қадар тренерлар гуруҳлари билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда камида 20 фоиз умумий ўрта таълим муассасаларида педагоглар учун замонавий методикаларга асосланган сайёр ўқув машғулот ва семинар-тренинглар ўтказилишини таъминлайди;

педагог кадрларнинг малакасини оширишга бевосита жалб қилинган тренерларга уларнинг иш фаолияти натижасига қараб, ойлик иш ҳақига 100 фоизгача миқдорда қўшимча устама ҳақ тўлаб боради;

2022 йил якунига қадар мактаб ўқитувчилари учун “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформасида педагогик фаолиятдан ажралмаган ҳолда амалга ошириладиган қўшимча индивидуал малака ошириш курсларини жорий этади;

б) таълим дастурларини такомиллаштириш йўналишида:

замонавий методикаларга асосланган таълим дастурлари ва дарсликларни харид қилиш ҳамда умумий ўрта таълим тизимига жорий қилиш чораларини кўради;

2022 йил 1 августга қадар малакали хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Педагогика марказларининг ўқув-режалари ва дастурларини тўлиқ қайта кўриб чиқади ҳамда халқаро талаблар асосида такомиллаштиради;

2023 йил 1 сентябрга қадар Республика таълим маркази ҳамда Тошкент давлат педагогика университети билан биргаликда таълим жараёнини Миллий ўқув дастури асосида ташкил этишга қаратилган методикаларни ишлаб чиқади ва ушбу методикаларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари, педагогика йўналишидаги профессионал ва олий таълим муассасалари ҳамда Педагогика марказларида жорий қилинишини таъминлайди;

в) педагог кадрларни тайёрлаш йўналишида:

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат педагогика университети кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари “4+2” тартибида, шу жумладан, дарсларнинг 4 куни олий таълим муассасасида, 2 куни умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида олиб борилишини таъминлайди;

Президент таълим муассасалари агентлиги билан ҳамкорликда Тошкент давлат педагогика университети талабаларининг танишув ва малакавий амалиётларини, умумий ўрта таълим муассасалари билан бирга Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳам ташкил этиш чораларини кўради;

Тошкент давлат педагогика университетида ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тартибини йўлга қўяди;

Тошкент давлат педагогика университети талабаларининг илмий-тадқиқот ва касбий кўникмаларини ошириш мақсадида дарс жараёнларига соҳа мутахассислари ва олимларни жалб этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид