Жамият | 13:29 / 15.05.2022
19708
1 дақиқада ўқилади

Қишлоқдаги экзотика — “Манзил”да Ангидонга саёҳат

Қадимий усулда ишлаётган сув тегирмони, эчки сутидан олинган сариёғ ва унинг қатиғидан қилинган қурут, эшакда мактабга қатнайдиган ўқувчилар, ичида булоқлари бор хавфли даралар. Хатирчидаги Ангидон қишлоғининг таърифини минг эшитгандан, “Манзил”нинг янги сонида бир марта кўрган афзал.

“Манзил” лойиҳасининг навбатдаги манзили – Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги Ангидон маҳалласи бўлди.

Бу маҳалла таркибидаги Хонақа ва Шалдироқ қишлоқларидан оқиб ўтувчи сойлар, атрофдаги тоғлар ва мусаффо ҳаво баҳри-дилингизни очади.

Биз сафаримиз давомида эчки сутидан сариёғ ва қурут тайёрлаётган қишлоқ аёллари, саноқли ўқувчиси бор мактаб директори ва бошқалар билан суҳбатлашдик; шу ердаги оқдарага сайёрга чиқдик. Таассуротларимизни доимгидек сиз билан видео шаклида бўлишамиз.

Тоҳиржон Турсунов,
Боймирза Халилов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус.

Мавзуга оид