Ислом тараққиёт банки онкология хизматини ривожлантиришга маблағ ажратади
Президентнинг “Ислом тараққиёт банки иштирокидаги "Ўзбекистон онкология муассасаларини модернизация қилиш (II босқич)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: Ислом тараққиёт банки
Norma’нинг ёзишича, Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ўртасида 2021 йил 4 сентябрда "Ўзбекистон онкология муассасаларини модернизация қилиш (II босқич)" лойиҳасини молиялаштириш учун 5 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга жами 80 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз битими имзоланган.
Лойиҳанинг II босқичини 2022-2026 йилларда амалга ошириш доирасида онкология муассасаларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, уларни жиҳозлаш учун 110 турдан ортиқ тиббий ва диагностик асбоб-ускуналар харид қилиш, онкология хизмати салоҳиятини тубдан ошириш, соҳа мутахассисларини ўқитиш ва тайёрлаш ва бошқа тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қарор билан қуйидагилар белгиланди:
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш, шунингдек, ИТБ қарзидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "O'zmedimpeks" масъулияти чекланган жамияти лойиҳа доирасида тузилган шартномалар бўйича контрагент ҳисобланади;
- ИТБнинг қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан қўшимча (устама) ва фоизлар, бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- "Ўзбекистон онкология муассасаларини модернизация қилиш (II босқич)" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
- "Ўзбекистон онкология муассасаларини модернизация қилиш (II босқич)" лойиҳаси бўйича Ислом тараққиёт банкининг қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан қўшимча ҳақ (устама) ва фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали;
- "Ўзбекистон онкология муассасаларини модернизация қилиш (II босқич)" лойиҳаси доирасида жалб этилаётган қарз маблағларининг сарфланиш йўналишлари тақсимоти.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида харид қилинадиган ва олиб кириладиган товарларга (хизматларга) тўланиши лозим бўлган ҚҚС Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади. Бунда, солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланиши ёки бюджет маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши натижасида иқтисод қилинган маблағлар Ўзбекистоннинг лойиҳани амалга оширишга қўшган улуши сифатида ҳисобга олинади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германия ташқи ишлар вазири: Лавровга қўнғироқ қилиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман
Жаҳон | 12:15
-
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилади
Ўзбекистон | 12:10
-
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин
Ўзбекистон | 11:51
-
Германия Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бериш ҳақида «ўйламаяпти»
Жаҳон | 11:33
Мавзуга оид

15:30 / 22.05.2025
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади

16:57 / 14.04.2025
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон таълим тизимига 40 миллион доллар грант ажратади

14:03 / 20.02.2025
ИТБ Ўзбекистонда таълим ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун салкам 300 млн доллар ажратади

10:41 / 16.01.2025