Халқаро жиноят суди Украинага экспертлар гуруҳини жўнатди
Экспертларнинг вазифаси гувоҳлар кўрсатмаларини тўплаш ҳамда криминалистик ва рақамли материалларга баҳо беришдан иборат бўлади.
Халқаро жиноят суди (ХЖС) Украинага 42 нафар терговчи, суд экспертлари ва ёрдамчи ходимлардан иборат гуруҳни жўнатди.
ХЖС бош прокурори Карим Хоннинг маълум қилишича, улар мазкур орган юрисдикцияси остига тушадиган жиноятларни тергов қилади.
Экспертларнинг вазифаси гувоҳлар кўрсатмаларини тўплаш ҳамда криминалистик ва рақамли материалларга баҳо беришдан иборат бўлади.
Хоннинг сўзларига кўра, ХЖС вакиллари Украинадаги француз суд-тиббиёт экспертлари гуруҳи ва бошқа давлатлар жўнатган жамоалар билан ишлайди.
ХЖС Украинада содир этилган эҳтимолий ҳарбий жиноятлар бўйича март ойи бошларида суриштирув бошлаганди.
Россиянинг эҳтимолий ҳарбий жиноятлари бўйича Украинанинг ўзи ҳам суриштирув бошлаган. Шунингдек, ЕИнинг 10дан ортиқ мамлакатлари ўз суриштирувларини бошлаб юборган.
Мавзуга оид
14:00 / 16.11.2024
Умеров: Украина Россия томонидан эгаллаб олинган барча ерларни қайтариб олмоқчи
13:46 / 16.11.2024
Журналистлар Украинада 78 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:41 / 15.11.2024