Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда бу йил 140 минг гектар ерга ғалла экилган
Вилоятда жорий йилда 26 та ғаллачилик кластерлари ташкил қилиниб, 2022 йил ҳосили учун 140 минг гектар сувли майдонларда 6600 нафар фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси асосида бошоқли дон ҳосили етиштирилмоқда.
Бугун Қарши туманида ўтказилган семинарда иштирок этган вилоят ҳокими Муроджон Азимов ғалла ўрим-йиғим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида ҳар 2-3 та комбайнни биттадан отрядга бириктириб, 176 та отрядлар ташкил этилганини таъкидлаб, отряд раҳбари, ўринбосари ва аъзоларининг аниқ вазифалари нималардан иборатлигини айтиб ўтди.
Қарши тумани ғаллакорлари жорий йил 14000 гектар ерга дон қадаб, 110426 тонна ҳосил олишни режа қилган.
Жорий йилда ҳар йилгидан фарқли равишда, асосий мақсад ўрим муддатини камида 10 кунга қисқартиришдан иборат бўлиб, бунинг учун ғалла ўрим-йиғимини уюшқоқлик билан ўтказган ҳолда 25-30 кунда тўлиқ ўриб-йиғиб олиш чоралари кўрилади.
Маълумот ўрнида, ушбу йилда вилоятда миришкорларнинг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш учун ҳар бир комбайнга 2 нафардан операторлар, 1738 та юк ташувчи автомобиллар, 118 та устахоналар, ва 67 та ёқилғи ташиш воситалари жалб қилинган.
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026