Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Кореяда 2 миллионга яқин безгак ҳолати қайд этилди
Пхенян расмийлари беморлар коронавирус юқтириб олганини тасдиқламаяпти. Бунга КХДРда коронавирусга тестдан ўтказиш тизими деярли йўқлиги сабаб бўлди.
КХДР ОАВлари 19 май, пайшанба куни Шимолий Кореяда коронавируснинг биринчи ҳолати тасдиқланганидан бир ҳафта ўтиб «безгак белгилари» билан деярли икки миллион бемор рўйхатга олинганини хабар қилди.
Бир кун аввал Шимолий Кореяда яна 262 минг кишида «безгак аломатлари» аниқланган. Натижада, касалланганларнинг умумий сони 1,98 миллионга етди, уларнинг деярли 1,4 миллиони тузалиб кетган.
Ўлганлар сони 63 нафарга етди. КХДРда деярли 26 миллион киши истиқомат қилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Шимолий Корея беморларнинг коронавирус билан касалланганини расман тасдиқламайди, чунки мамлакатда SARS-CoV-2 учун тест тизими деярли йўқ.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Шимолий Корея ҳалигача аҳолини коронавирусга қарши кенг кўламли эмлашни амалга оширмаган. Пхенян ҳукумати ЖССТ каналлари орқали мамлакатга коронавирусга қарши вакциналарни етказиб бериш таклифидан бош тортган.
Бундан роппа-роса бир ҳафта олдин Шимолий Корея мамлакатда биринчи коронавирус ҳолатини расман тасдиқлаган эди. Ўшандан бери Пхенян ҳукумати эпидемияни кенг миқёсда локдаун ва коронавирус омикрон вариантининг хавфи ҳақида маълумот кампанияси билан тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
21:21 / 26.12.2025