Ўзбекистон | 21:19 / 24.05.2022
12640
1 дақиқада ўқилади

Адлия вазирига ўринбосар тайинланди

Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Тўлқин Абдусатторов адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Президент қарорига мувофиқ Тўлқин Сайфуллаевич Абдусатторов адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева хабар берди.

У Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимидан озод этилган.

Тўлқин Абдусатторов 1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий. 1999 йилда Самарқанд давлат университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фалсафа ва ҳуқуқ институти кичик илмий ходими лавозимидан бошлаган. 2019 йил март ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси бўлган, 2019 йил сентябрида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид