Жаҳон | 20:04 / 26.05.2022
7610
1 дақиқада ўқилади

Ироқ парламенти Исроил билан муносабатлар яхшиланишини тақиқловчи қонунни қабул қилди 

Исроил билан сиёсий, дипломатик ва хавфсизлик соҳасида муносабат ўрнатганлик учун умрбод қамоқ ёки ўлим жазоси берилади.

Фото: AP

Ироқ парламенти «Исроил билан муносабатлар яхшиланишини тақиқлаш» кўзда тутилган қонунни маъқуллади.

Ҳужжат парламент аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинди.

Янги қонунга кўра, Исроил билан алоқа ва ҳамкорлик ўрнатиш, бу мамлакат билан муносабатларни яхшилашга қаратилган ҳаракатлар жиноят сифатида таснифланади.

Исроил билан сиёсий, дипломатик ва хавфсизлик соҳасида муносабат ўрнатганлик учун умрбод қамоқ ёки ўлим жазоси берилади.

Ироқдаги «Ас-Садр» шиалар ҳаракати етакчиси Муқтадо ас-Садр ўз тарафдорларини ушбу қонун қабул қилинганини нишонлаш учун кўчага чиқишга чақирди. 

Мавзуга оид