15:38 / 26.05.2022
20624

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон ҳукуматга ултиматум қўйди 

Покистон парламенти 10 апрел куни бош вазир Имрон Хонга ишончсизлик вотуми эълон қилган ва уни лавозимидан четлатганди. 

Фото: AFP/Getty Images

Покистон собиқ бош вазири ва “Таҳрики инсоф” партияси раҳбари Имрон Хон ҳукуматга ултиматум қўйди, деб хабар берди “Коммерсантъ”. 

Хон олти кун ичида парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайловлар белгилашни талаб қилмоқда.

Покистон парламенти 10 апрел куни бош вазир Имрон Хонга ишончсизлик вотуми эълон қилган ва уни лавозимидан четлатганди.

25 май куни Имрон Хон тарафдорлари Исломобод шаҳрида норозилик акцияси ўтказди. Норозилик акцияси чоғида полиция билан тўқнашувлар содир бўлди. 

“Мен бу импорт қилинган ҳукуматга мурожаат қилмоқчиман: олти кун ичида сайловларни белгиланг. Парламентни тарқатинг ва июнда сайловлар ўтказинг”, — дея Хоннинг сўзларидан иқтибос келтирган AFP. 

Унинг қўшимча қилишича, агар бу талаблар бажарилмаса, норозилик намойишлари давом этади. 

Top