Ўзбекистон | 20:00 / 28.05.2022
35378
1 дақиқада ўқилади

1 июндан бошлаб бензин нархи ошиши кутиляпти

2022 йил 1 июнь кунидан бошлаб нефть маҳсулотларида акциз солиғи ставкалари ошиши эълон қилинди.

Фото: Getty Images

Ўзбекистон миллий валютасида белгиланган айрим акциз солиғи ставкалари жорий йилнинг 1 июнь кунидан бошлаб 10 фоизга индексация қилиниши маълум қилинди.

Хусусан, айрим нефть маҳсулотларининг оширилган солиқ ставкалари эндиликда қуйидагича бўлади:

Нефть маҳсулотлари

  • 1 тонна АИ-80 бензини 275 минг сўм (2021 йил 1 февралдан бери 240 минг сўм эди);
  • 1 тонна АИ-92, АИ-93 ва АИ-95 бензини 275 минг сўм (ўзгаришсиз қолдирилган);
  • 1 тонна дизель ёнилғиси 264 000 сўм (24 минг сўмга қимматлайди).

Якуний истеъмолчига сотилувчи товарларга солинадиган акциз солиғи

  • бензин – 1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 512 минг сўм;
  • дизель ёнилғиси – 1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 468 минг сўм;
  • суюлтирилган газ – 1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 730 минг сўм;
  • сиқилган газ – 1 куб метр учун 550 сўм.

Аввалроқ АИ-80 маркали бензин нархи қимматлашгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид