19:04 / 29.05.2022
15325

Жиззахда ҳайдовчи йўлда ухлаб қолиб, ҳалок бўлди

Фото: Видеодан скрин

Жиззах вилояти Бахмал туманида 27 май куни инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳолат 27 май куни 07:05 атрофида Бахмал туманидан ўтган 4Р-41 Ғаллаорол—Ўсмат автомобиль йўлининг 20-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи (Бахмал тумани «Файзобод» маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган) йўловчи ташувчи Nexia машинасини Бахмал—Ғаллаорол йўналишида бошқариб кетаётганда ҳаракат давомида ухлаб қолган. Йўл бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томонига чиқиб кетган.

Оқибатда транспорт воситаси ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. ЙТҲда ҳайдовчи олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Top