Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Кореяда бир кунда 90 минг кишида «безгак» аниқланди
Ғарб Шимолий Кореяда коронавирус эпидемияси авж олаётганини билдирди. КХДР расмийлари ковид эпидемияси ҳақида расман гапирмаяпти ва мамлакатда кенг тарқалган касалликни «безгак» деб атамоқда.
Шимолий Кореяда ўтган сутка давомида яна 89,5 минг кишида «безгак» аниқланди, бу аввалги кунга нисбатан 980 тага кўпдир, деб хабар берди Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) 29 май, якшанба куни Эпидемия тарқалишининг олдини олиш давлат штаби маълумотларига таяниб. КХДРда шанба куни 106 390 киши тузалиб кетгани, бу жума кунгидан 12 230 кишига кам эканлиги хабар қилинган.
Умуман олганда, хорижлик экспертлар аслида коронавирус инфекцияси деб ҳисоблаган «безгак» эпидемияси вақтида Шимолий Кореяда 3 448 880 киши касалланган, улардан 3 262 700 нафари тузалиб кетган, 69 нафари вафот этган. Инфекцияга қарши кураш КХДР партия ва давлат раҳбариятининг диққат марказида.
29 май куни КХДР етакчиси Ким Чен Ин раислигида Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси сиёсий бюросининг йиғилишида инфекция тарқалишининг олдини олиш долзарб масалалари кўриб чиқилди. «У бутун мамлакат бўйлаб назорат қилинаётган ва яхшиланаётган эпидемик вазиятга ижобий баҳо берди, эпидемияга қарши ишларнинг дастлабки даврида тўпланган тажрибани янада мустаҳкамлаш билан бирга, умумий вазиятни доимий барқарорлаштириш ва яхшилаш масалалари кўриб чиқилди», — дейилади КМТА хабарида.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
21:21 / 26.12.2025