Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда эшак сўйилаётган хонадон ҳақида хабар берган аёл дўппосланди
Жабрланувчини эшаклар сўйилаётган хонадон бекаси дўппослаган.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган хонадонда эшаклар сўйилаётгани ҳақида хабар берган аёл калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Хабарларга кўра, Ғузор тумани “Эшонқудуқ” МФЙда жойлашган хонадонда эшаклар сўйилаётгани ҳақида хабар берган Ш.А.ни хонадон бекаси калтаклагани айтилмоқда. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, 2022 йил 28 май куни соат тахминан 11:30 ларда Ғузор тумани “Эшонқудуқ” МФЙда яшовчи фуқаролар С.Г. ва Ш.А. ўзаро жанжанлашиб, бир-бирига тан жароҳати етказган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан ўрганиш якуни билан қўшимча ахборот берилади”, дейилади муносабатда.