Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда оилавий жанжал қотиллик содир этилиши билан тугади
Эри томонидан жароҳат етказилган уч нафар фарзанднинг онаси, 27 ёшли жабрланувчи оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йил 27 май куни эрталаб соат 5:00 ларда вилоят ИИБнинг 102 рақамига Самарқанд тумани Урганжи маҳалласида яшовчи фуқаро қўнғироқ қилиб, қўшнисининг хонадонида оилавий жанжал бўлаётгани ҳақида хабар берган.
ИИБ томонидан аниқланишича, эр-хотин алимент пули масаласида олдиндан мавжуд бўлган келишмовчиликлари натижасида ўзаро жанжаллашиб қолишган. Оқибатда эркак аёлини ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган.
27 ёшли аёл биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига даволаниш учун ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.
Ҳозирда қотилликда гумонланувчи шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тарзда қамоққа олинган. Туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, мазкур қотиллик жинояти вилоят ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Раҳмат Маматов, Самарқанд тумани ҳокими, сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фуқаролари иштирокида атрофлича муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026