Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ўсимлик ёғини хорижга экспорт қилиш вақтинча тақиқланди
Президентнинг “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
“Нигоҳ” каналида хабар берилишича, 2022 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар:
- бир қатор товарларни (илова) олиб киришда божхона божларининг ноль ставкалари белгиланади;
- савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божининг икки баравар ставкаси қўлланилмайди.
Қуйидагиларни 2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) вақтинчалик тақиқланади:
- ўсимлик ёғи, шу жумладан пахта, кунгабоқар ёғи, бундан амалдаги контрактлар (шартномалар) доирасида 2022 йил 1 июнга қадар олдиндан тўловлар амалга оширилган ҳолатлар, шунингдек, Ўзбекистон “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида қайта ишланганлари мустасно;
- кунгабоқар уруғлари (ТИФ TH коди 1206 00) ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва мевалари (ТИФ TH коди 1207), бундан қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно.
- Вазирлар Маҳкамасига мазкур товарларнинг ички бозорда етарли ҳажми мавжуд бўлган тақдирда, ушбу бандда кўрсатилган товарлар экспортини қайта тиклаш ҳуқуқи берилди.
2023 йил 1 январга қадар қуйидагилар:
- Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 41-сон қарорида назарда тутилган давлат буюртмачилари томонидан давлат харидлари доирасида импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш бўйича чекловлар;
- Ўзбекистонга олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби вақтинчалик тўхтатилади.
Мавзуга оид
15:05 / 19.10.2025
Гўшт — ўзбекнинг ҳаёт тарзини белгилайдиган маҳсулот
15:03 / 15.10.2025
Гўшт нархи рекорд даражада ошди. Сабаб нима?
19:10 / 12.09.2025
Август ойида иккиламчи бозорда уй-жой нархлари 1 фоизга қимматлади
18:20 / 04.09.2025