Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда фуқаровий қуролни ҳадя этиш тақиқланди
Президент томонидан 31 май куни имзоланган қонун билан бир қатор қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, “Прокуратура тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилди. Уларга кўра, прокуратура органлари ходимлари хизмат қуролини ва шахсий ҳимоя воситаларини қонунчиликда белгиланган тартибда сақлаш, олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди (илгари фақатгина олиб юриши мумкинлиги кўрсатилган).
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишларга кўра, ўқотар ов қуролини, пневматик ов қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш ёки мусодара қилиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмаслиги белгиланди.
Ов қилиш ва балиқ овлаш, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди.
“Қурол тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этиш тақиқланди.
Фуқаролар ва махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахсларнинг ходимлари қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан даврий тиббий текширувдан ўтказилади.
Қонун билан хизмат қуролига ҳамда фуқаровий қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар рўйхатлари белгиланди.
Мавзуга оид
11:00 / 12.02.2026
Хорижлик фуқаро далада отган қурол олиб қўйилди
12:05 / 11.02.2026
АҚШ Европадан Украина учун янги қурол харидларини кутмоқда
07:50 / 07.01.2026
Инфографика: сунъий йўлдошларга қарши қуролга эга давлатлар
18:10 / 15.12.2025