Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобус ҳайдовчилари ўртасида жанжал содир бўлди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида автобус ҳайдовчилари ўртасида можаро келиб чиқди.
Ижтимоий тармоқларда жамоат транспорти ҳайдовчилари ўртасида юзага келган можаро акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат бўйича расмий маълумот тақдим этди.
Қайд этилишича, 2022 йил 1 июнь куни Юнусобод туманидаги савдо маркази ёнида жойлашган автобуслар тўхташ бекатида автобус ҳайдовчиси, 31 ёшли Т.К., иккинчи автобус ҳайдовчиси, 43 ёшли А.У. ва автобус кондуктори 25 ёшли М.Г. ўртасида оғзаки жанжал юзага келган.
Расмий маълумотда айтилишича, ушбу можаро шу ерда бўлган бошқа фуқаролар томонидан тўхтатилган.
Ҳолат юзасидан автобус ҳайдовчилари Т.К. ва A.У.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига ("Майда безорилик") асосан баённома расмийлаштирилган.
Билдирилишича, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига тақдим этилган.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
10:24 / 24.05.2026