08:23 / 06.06.2022
11919

Нарпай туманидаги озиқ-овқат дўконларида ёнғин содир бўлди

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий маълумот берди.

Фото: Видеодан кадр

Кеча, 5 июнь куни соат 20:21 да Самарқанд вилояти Нарпай тумани “Сари бозор” МФЙда жойлашган озиқ-овқат дўконларида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган. Ёнғинга соат 20:35 да етиб борган ва соат 22:10 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Маълум қилинишича, ёнғин натижасида 3 та озиқ-овқат дўконининг тахминан 70 квадрат метр майдонида шифт, том қисми ва озиқ-овқат маҳсулотлари ёниб, зарарланган.

Ўз навбатида, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда 10 дан ортиқ дўконнинг ёнаётгани тасвирланган.

ФВВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Top