15:30 / 09.06.2022
7862

Танзила Норбоева БМТ бош котиби биринчи ўринбосарини қабул қилди

Жорий йил 8 июнь куни Сенат раиси Танзила Норбоева Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад билан учрашди.

Фото: Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати

Сенат хабарига кўра, мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари, БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар, парламентлараро ҳамкорлик, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, улар ижтимоий-иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини янада фаоллаштириш ҳамда яна бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Фото: Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати

Мулоқот аввалида Сенат раиси меҳмонни қутлаб, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яхши қўшничилик алоқалари, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида яратилаётган шарт-шароитлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, қонунчиликни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ва натижалар билан таништирди.

Мулоқот жараёнида 2021 йилнинг 23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро форум ўтказилганига ҳам тўхталиб ўтилди.

Фото: Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати

Амина Муҳаммад сўнгги йилларда Ўзбекистонда юз бераётган ижобий ўзгаришларга тўхталиб, ушбу ҳолатлар халқаро доирада кенг эътироф этилаётганини айтиб ўтди. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида етакчи сифатида фаол иш олиб бораётганини алоҳида қайд этиб ўтди.

Шундан сўнг томонлар амалга оширилган ишлар билан бирга, келгусидаги режаларни ҳам муҳокама қилди.   

Top