Ўзбекистон | 09:17 / 13.06.2022
3466
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда қашқадарёлик сохта ички ишлар ходими ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Видеодан кадр

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 2 июн куни ИИВ Шахсий таркиб бўйича Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Ургут туманида жойлашган Омонқўтон ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилган.

Олинган маълумотга асосан тадбирда Қашқадарё вилоятидан ҳаракатланиб келаётган Cobalt машинаси тўхтатилган. Машинада бўлган Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи 25 ёшли шахс Ички ишлар органи хизмат кийимида тушган фотосурати мавжуд бўлган сохта хизмат гувоҳномасини ЙПХ ходимларига тақдим этган пайтда ушланган. Гувоҳнома ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Самарқанд вилояти Иштихон туманида ҳам сохта ИИБ ходими ушланган ва у Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи шахс бўлиб чиққанди.

Мавзуга оид