Ҳеч қаерда ишламайдиган М.А. бошқа фуқарога ўзини Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими ходими сифатида таништиради. Секин-аста унинг ишончига кирган фирибгар 1000 доллар эвазига уни ҳам ўзи ишлайдиган муассасага ишга жойлаштириб қўйишини айтади.
У 15 апрель куни ўзи сўраган пулнинг 600 долларини қўлга киритади. 20 апрель куни қолган 400 долларни ҳам олаётган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаментининг шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланади.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади расмий хабарда.
Аввалроқ Самарқандда сохта ички ишлар ходимаси, Сирдарёда сохта прокурор қўлга олинганди.
Бундан ташқари, Самарқанд ва Андижонда сохта ИИБ ходими, Сирдарёда прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг сохта ходими, Бухоро Миллий гвардиянинг сохта ходими, Самарқандда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг сохта ходими,














