Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кичик тадбиркорларга молиявий ёрдамлар кўрсатилиши белгиланди
“Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, 2022 йил 1 июлдан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кичик тадбиркорлaр лойиҳаларига банклар 5 млрд сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкаси 1,5 бараваридан ошмаган кредит ва лизинглари бўйича асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставка 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун 3 йил муддатгача компенсация тақдим этилади.
Жамғарма томонидан тижорат банклари кредитларига кафиллик:
- кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредитлар 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда;
- 2025 йил 1 январгача олис ва бориш қийин бўлган, меҳнат ресурслари ортиқча ҳудудлардаги кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун маҳаллаларга бириктирилган етакчи кичик тадбиркорлик субъектларига, касаначиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларга ажратиладиган кредитлар 75 фоизигача (75 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади.
Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига компенсация ва кафиллик банклар фақат миллий валютадаги кредит ва лизинглари учун берилади.
Молиявий ёрдамлар битта тадбиркор фақат битта лойиҳасига татбиқ этилади ҳамда тадбиркор шартнома амал қилган кредит бўйича қарздорлик тўлиқ қайтарилганда, молиявий ёрдам олиш учун жамғармага такроран мурожаат қилишга ҳақли бўлади.
Мавзуга оид
12:30 / 29.12.2025
Бўстонлиқда тоғда қолиб кетган 3 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилди
20:19 / 29.08.2025
Президент: 8 ойда 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминладик
13:26 / 22.07.2025
Россияда қийин аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
10:35 / 28.06.2025