Ўзбекистон | 17:36 / 14.06.2022
27197
1 дақиқада ўқилади

Китоб туманига янги ҳоким тайинланди

Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Китоб тумани ҳокими этиб тайинланган.

Фото: Китоб тумани ҳокимлиги

14 июн куни Халқ депутатлари Китоб тумани кенгашининг навбатдаги сессияда ташкилий масала кўриб чиқилган.

Туман ҳокими Алишер Зокиров ўз лавозимидан озод этилган ва Ўктам Пардаев Китоб тумани ҳокими лавозимига тайинланган.

Ў.Пардаев 1978 йилда Қамаши туманида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган.

Муқаддам Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган, 2021 йил февралида Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Маълумот учун, Алишер Зокиров Китоб туманига 2019 йил октябридан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.

Мавзуга оид