Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга қариндошларини йўқлаш мақсадида қарийб 1,2 млн киши келган
5 ойда 1,2 млн киши қариндошларини йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 июнь ҳолатига Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
- қариндошларни йўқлаш — 1,2 млн киши;
- дам олиш — 102,3 минг киши;
- даволаниш — 30,8 минг киши;
- хизмат юзасидан — 24,4 минг;
- тижорат — 5,6 минг киши;
- ўқиш мақсадида — 1,9 минг киши.
Бундан олдин 2022 йилда 525 минг ўзбекистонлик қариндошини йўқлаш мақсадида хорижга чиқиб кетгани хабар қилинганди.
2022 йил 1-чорагида Ўзбекистон фуқаролари хорижга сафар мақсадлари орасида қариндошларини йўқлаш биринчи ўринда турибди — 525,1 минг киши.
Бундан ташқари, дам олиш мақсадида 138,6 минг киши, ўқиш мақсадида 40,2 минг киши четга чиқиб кетган.
Шунингдек, даволаниш учун 9,5 минг киши Ўзбекистондан кетган бўлса, хизмат юзасидан 3 минг киши чиқиб кетган.