Украинларнинг Донецкка ҳужуми, «Азовстал» харобалари. Уруш суратлари
13 июн куни Украина мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар Северодонецк шаҳри марказини эгаллаганини маълум қилди. Россия давлат нашрлари Донецкда ракета зарбаси оқибатида туғуруқхона ёниб кетгани ҳақида хабар қилишди. «ДХР» вакили шаҳар бозори ҳам ўққа тутилганини хабар қилди — камида уч киши, жумладан бир бола ҳалок бўлган, тўрт киши яраланган. Украина қуролли кучлари бу маълумотлар бўйича изоҳ бермади. Украина полицияси бошлиғи Игор Клименко 12 мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ўлдирилиши билан боғлиқ жиноий ишлар доирасида текширув олиб борилаётганини маълум қилди.
Урушнинг 110-кунидан асосий маълумотлар
- Северодонецк билан боғловчи барча кўприклар вайрон қилинган - бу ҳақда Луганск ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай маълум қилди. Бу шуни англатадики, энди йўллар орқали Северодонецкка гуманитар ёрдам етказиш ва у ердан эвакуация амалга ошириш имкони йўқ, аммо украин армияси қуршовга тушмаган ва ҳимояланишда давом этади.
- РИА Новости ва «Известия» мухбирлар, шунингдек ТАСС агентлиги Донецкдаги туғуруқхона ўққа тутилганини хабар қилишди. Уларнинг ёзишича, туғуруқхона ходимлари ва ҳомиладор аёллар эвакуация қилинган. Жабрланувчилар ҳақида маълумотлар йўқ.
- Тан олинмаган «ДХР» раҳбари Денис Пушилин Донецк ўққа тутилганидан кейин «Киев барча чегараларни кесиб ўтгани» ҳақида айтди. Шунингдек «Донецк ўққа тутилиши муносабати билан қўшимча иттифоқчи кучлар, биринчи навбатда РФ кучлари ҳаракатга киришиши зарурлиги»ни айтди.
- Amnesty International тадқиқотчилари Россия томонидан Харковда ҳарбий жиноятлар содир этилганига далиллар топилганини айтмоқда. Унга кўра Россия ҳарбийлари апрел ойида ва май ойи бошида шаҳарда кассетали ўқ-дорилар ва миналар қўллагани, бунинг натижасида тинч аҳоли вакиллари жабрлангани айтилган. Ҳозирда Харковда ишлаётган BBC журналистлари ҳам шундай хулосага келишган.
- Henley&Partnetrs таҳлил агентлиги прогнозларига кўра, жорий йилда Украинага босқин туфайли Россияни 15 мингдан ортиқ бадавлат кишилар тарк этишган. Украинада ҳам шу каби кўрсаткич: йил охирига қадар мамлакатни 2,8 минг миллионер тарк этиши кутилмоқда (бу мамлакатдаги барча миллионерларнинг 42 фоизига тенг).
- Володимир Зеленский украинларни Россия томонидан эгаллаб олинган шаҳарлар ва ҳудудлар аҳолиси билан кўпроқ мулоқотда бўлишга ва уларга украин армияси албатта бориши ва уларни озод қилишини эслатишга чақирди.
Қуйида 13 июн куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Одесса
Мариупол
Киев области
Донецк
Донбасс шимоли
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024