Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда 2025 йилдан фақат энерготежамкор уйлар қурилади
Японияда 2025 йилдан бошлаб энерготежамкорлик талабига жавоб бермайдиган уйлар қурилишига рухсат берилмайди. Бу борадаги қонунчиликка мамлакат парламенти талабига кўра ўзгартириш киритилган.
NHK телеканалида айтилишича, 13 июнда қабул қилинган ўзгаришларга кўра, 2025 йилдан бошлаб Япониядаги барча турар жойлар фақат энергия тежамкор материаллардан қурилади. Уйлардаги деразалар жойлашуви, иситиш тизими бўйича ҳам талаблар қўйилади. Ушбу ўзгаришлар натижасида кондиционерлар учун камроқ электр энергияси сарфланиши кутилмоқда.
Хусусий секторни қўллаб-қувватлаш доирасида офислар, корхоналарни янги стандартларга мослаб таъмирлаш учун паст фоизли кредитлар ажратилади.
Японияда 2050 йилга бориб углеводород чиқиндисини максимал кам даражага етказиш бўйича режа ишлаб чиқилган. Уни амалга ошириш учун Япония яна АЭСлар фаолиятини кенгайтиришга, мавжуд кўмирда ишловчи ИЭСлардан воз кечишига тўғри келади. 2011 йил «Фукусима-1» АЭСидаги портлашдан кейин Японияда атом энергетикасидан фойдаланишни камайтиришган эди.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026