Ўзбекистон | 10:24 / 16.06.2022
10525
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда сохта ички ишлар ходимаси қўлга олинди

Булунғур туманида ўтказилган патруллик текширувида ички ишлар органлари ходимларининг формасини кийиб юрган аёл ушланган.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, шу кунларда вилоятда Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини таъминлаш мақсадида «Темир интизом ва ҳалоллик – муваффақият калити» шиори остида «Интизом ойлиги» ўтказилмоқда.

Ойлик доирасида Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари патруллик текширув тадбирларини олиб боришлари давомида, Булунғур туманининг Меҳржон маҳалласи ҳудудида фуқаро И.Н. ички ишлар органлари ходимларининг кийимида юргани аниқланган.

Ўтказилган суҳбат давомида аёл формани Самарқанд шаҳрида жойлашган чевархоналарнинг биридан сотиб олганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Ургут туманида жойлашган мунтазам ЙПХ масканида ўтказилган тадбирда ички ишлар органлари ходимларининг сохта гувоҳномаси билан юрган шахс ушланганди.

Мавзуга оид