Иқтисодиёт | 22:09 / 18.06.2022
24236
1 дақиқада ўқилади

Туркияда йиллик инфляция кўрсаткичи 80 фоизга етиши мумкин - Goldman Sachs

Туркия миллий валютаси ўтган йили долларга нисбатан 44 фоиз, 2022 йилда яна 24 фоизга қадрсизланди. 

Goldman Sachs таҳлилчилари Туркияда йиллик инфляция даражаси 80 фоизга етишини тахмин қилмоқда, деб хабар берди Reuters.

Таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, 80 фоизлик кўрсаткичдан сўнг инфляция даражаси 60 фоизгача тушади.

Туркия миллий валютаси ўтган йили долларга нисбатан 44 фоиз, 2022 йилда яна 24 фоизга қадрсизланди. 

Май ойи якунига кўра, мамлакатда инфляция 73,5 фоизга етди ва сўнгги 24 йил ичидаги рекорд кўрсаткични ташкил этди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид