Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядан Ўзбекистонга шафтоли кўчати олиб киришга вақтинча тақиқ қўйилди
2022 йил 15 июндан бошлаб Туркиянинг «PARLAR FIDAN Parlar fidan tarim urunleri gida tekstil sanayi ve ticarey limited sirketi» (питомник) кўчатхоналаридан Ўзбекистонга экиш материалларини олиб киришга вақтинчалик тақиқ ўрнатилди.
«Янги Ўзбекистон» нашри хабарига кўра, марказий фитосанитария лабораториясининг 18 майдаги экспертиза хулосасига кўра, Туркиянинг «PARLAR FIDAN» кўчатхоналаридан Ўзбекистонга олиб кирилган шафтоли (Дихиред нави) кўчатларида «Олхўрининг чўтир касаллиги» (Плум пох вирус) аниқланган.
Шу боис мазкур касалликни Ўзбекистон ҳудудида тарқалиш хавфи олдини олиш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан вақтинчалик импорт чеклови ўрнатилди.
Маълумот учун, «Олхўрининг чўтир касаллиги» (Плум пох вирус) асосан Европа мамлакатлари, хусусан, Австрия, Англия, Болгария, Венгрия, Германия, Нидерландия, Греция, Молдова, Польша, Россия, Руминия, Сербия, Туркия, Украина, Чехия, Эстония, Швейцария, Швеция каби мамлакатларда тарқалган. Ушбу касаллик олхўри, тоғолча, ўрик, шафтоли каби меваларни зарарлайди. Касаллик туфайли чидамсиз дарахтларнинг 25-50 фоиз, баъзан 100 фоиз ҳосили йўқотилади.
Зарарланган дарахтлар меваси кўпчилиги тўкилади, қолганлари майда ва таъмсиз бўлиб қолади. Касаллик белгилари дарахтлар вирус билан зарарлангандан сўнг 9-11 ой ўтганда намоён бўлади. Шунингдек, касаллик билан зарарланган мевалар вақтидан олдин рангга киради, таркибида қанд моддаси камаяди ва соғломларидан 20-30 кун олдин тўкилади. Уларнинг бир қисми мумиёлашади. Кучли зарарланган чидамсиз навлар ҳосили бутунлай йўқотилиши мумкин.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарорига мувофиқ «Олхўрининг чўтир касаллиги» (Плум пох вирус) Ўзбекистон учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатига киритилган.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026