Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Туркия полицияси томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
Ўзбекистонда Туркия полицияси томонидан қидирувда бўлган жиноятчи ушланди, деб хабар бермоқда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси.
Анқаранинг Интерпол Миллий марказий бюроси талабига биноан ҳамда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси тезкор ҳаракатлари туфайли Тошкент шаҳри ҳудудида Туркиянинг Бакиркой вилоятида жиноят содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган, 1987 йилда туғилган Туркия фуқароси Я.Ю.нинг яширинган жойи аниқланиб, у қўлга олинди.
Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерпол ММБ ходимлари томонидан барча тезкор-процессуал ҳаракатлар якунланган.
Маълум қилинишича, ҳуқуқбузар судда жавоб бериши ҳамда жазога тортилиши учун чет элликларга топшириш масаласи ҳал этилгунгача, экстрадицияга қадар қамоққа олинди.
Мавзуга оид
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
18:34 / 25.05.2026
Туркия Ўзбекистонга Қуролли кучларни ислоҳ қилишда кўмаклашади
11:16 / 25.05.2026