Жаҳон | 20:36 / 23.06.2022
13615
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия Россияга қарши янги санкциялар киритди

Жумладан, Россияга реактив двигателлар учун ёнилғи ҳамда фунт стерлинг банкноталарини экспорт қилишга тақиқ киритилди.

Фото: AFP/Getty Images

Буюк Британия Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. Бу ҳақда қироллик ҳукумати сайтида маълум қилинди

Қайд этилишича, Британия ҳукумати Россияга нефтни қайта ишлаш ва бошқа муҳим соҳалар, кимёвий ва биологик қурол билан боғлиқ маҳсулот ва технологиялар экспортини тақиқлади.

Бундан ташқари, Россияга реактив двигателлар учун ёнилғи ҳамда фунт стерлинг банкноталарини экспорт қилишга тақиқ киритилди.

Аниқлик киритилишича, бу чораларнинг айримлари ҳозирда Украина назорати остида бўлмаган ҳудудларга ҳам тааллуқли.

Қироллик шунингдек, тақиқланган маҳсулотлар ва технологиялар экспортига алоқадор ҳар қандай кўмак ва хизматлар кўрсатишни ҳам тақиқлади.

Мавзуга оид