07:20 / 23.06.2022
11812

Янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга қабул узайтирилди 

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга ўқишга ҳужжатлар қабули 30 июнга қадар узайтирилди.

Фото: Kun.uz

Президент таълим муассасалари агентлиги хабарига кўра, ҳужжатлар ariza.piima.uz сайти орқали қабул қилинмоқда.

Ихтисослаштирилган мактабларга ўқишга ариза топшириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:

  • туғилганлик тўғрисида гувоҳнома;
  • 3х4 расм (охирги 2 ойда олинган);
  • баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
  • паспорт маълумотлар ва телефон рақамлар (талабгорнинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг доимий ишлаб турган телефон рақамлари).
  • Қабул фақатгина янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактаблар учун давом этади. Президент мактаблари ҳамда ижод мактабларига ўқишга ҳужжатлар қабули якунланди.
Top