Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардор Рашидов Қатар клубига трансфер қилинди
«Пахтакор» яримҳимоячиси Сардор Рашидов фаолиятини Қатар Юлдузлар Лигасида давом эттирадиган бўлди.
Фото: Пахтакор ФК
Тошкент клуби расмий сайти хабарига кўра, ўтган мавсум Қатар чемпионатида 6-ўринни эгаллаган «Умм Салал» клуби Рашидовни ўз сафига қўшиб олган.
Сардор куни кеча Суперлига 12-тури доирасидаги «Қизилқум»га қарши Навоийдаги баҳсда (2:0) супергол муаллифига айланганди.
Маълумот учун, Сардор Рашидов жорий мавсум Суперлигада 7 ўйинда майдонга тушиб, битта гол муаллифига айланган. 31 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи бунгача 2015-2017 йилларда Қатарнинг «Ал-Жаиш», 2019-2020 йилларда «Қатар СК» клуби шарафини ҳимоя қилган эди.
Мавзуга оид
09:46 / 09.03.2026
Қатардаги ўзбекистонликлар Саудия орқали эвакуация қилинди
08:41 / 07.03.2026
Қатар нефт бозори учун жиддий хатар ҳақида огоҳлантирди
14:17 / 05.03.2026
Қатарда 91 нафар ўзбекистонлик турар жой билан таъминланди
13:25 / 05.03.2026