Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда сирка ичиб жонига қасд қилган аёл шифохонада вафот этди
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура назорати остида Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрининг Боғбонлар маҳалласида яшовчи келин ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Самарқанд вилоят прокуратураси хабар юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, 2022 йил 24 июн куни Самарқанд шаҳри Боғбонлар маҳалласи Янгиравот кўчасида яшовчи, 1993 йилда туғилган Н.М. сиркадан (уксус кислотаси) ўткир заҳарланиш ташхиси билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд филиали хирургия бўлимига ётқизилган.
2022 йил 27 июн куни Н.М.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳолат юзасидан тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қайд этилишича, марҳума Н.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026