3722 нафар фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари учун қўшимча тўлов тўлаб берилди
Ўзбекистонда 3722 нафар фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари учун қўшимча тўлов тўланди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган 3 758 нафар фуқарога тўлов қайдномалари шакллантирилиб, Халқ банки ва бошқа тижорат банкларига етказилган.
Маълум қилинишича, 28 июнь ҳолатига кўра 3 722 нафар шахсга (99 фоиз) тўловлар амалга оширилди.
Жорий йил июнь ойида вақтинча уйида йўқлиги сабабли тўланмасдан қайтарилган 36 нафар фуқарога қўшимча тўлов маблағлари июль ойи тўловларига қўшиб етказилади.
Мавзуга оид
20:51 / 02.01.2025
60 турдаги маҳсулотлар учун божсиз импорт режими яна бир йилга узайтирилди
16:12 / 23.12.2024
Мопед ва скутерларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўлов жорий қилинди
14:56 / 19.12.2024
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари Покистон бозорига олиб кирилади
20:23 / 10.12.2024