16:14 / 29.06.2022
9258

Президент мактабларида бир ўринга 200га яқин талабгор тўғри келяпти – агентлик

Президент таълим муассасалари агентлиги таркибига кирувчи мактабларга талаб олдинги йилдагидан 2 баробар ошган.

Фото: Президент таълим муассасалари агентлиги

Бугун, 29 июн куни Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан президент мактабига имтиҳонлар, қабул квотаси ва тайёргарлик жараёнларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда янги ўқув йили учун агентлик таркибига кирувчи мактабларга бўлган талаб ҳақида маълумот берилди.

Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбари Ҳилола Умарованинг маълум қилишича, бу йил президент мактабларига талаб олдинги йилгидан 2 баробар ошган.

“Президент мактабларига талабгорлар йилдан йилда 2 бараварга ошиб бормоқда. Ўтган йили ҳар бир ўринга 100дан зиёд ўқувчи тўғри келган бўлса, бу йил битта ўринга 200га яқин талабгор ариза топширган. Туманлардаги ихтисослаштирилган мактабларга 300 мингдан зиёд ҳужжат топширилган”, – деди Ҳилола Умарова.

Агентлик раҳбари ўринбосари Алишер Уббиевнинг қўшимча қилишича, бу йил президент мактабларига 41930та, ижод мактабларига 4500та ариза келиб тушган.

Top