Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда электр тармоқлари корхонаси ходими фирибгарлик устида ушланди
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида электр тармоқлари корхонаси ходими фирибгарлик устида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум қилинишича, туман электр тармоқлари корхонаси юрисконсульти Ф.И. фуқаро Б.нинг электр энергия истеъмолидан вужудга келган 9 млн сўм қарздорлигини судда ишловчи танишлари орқали камайтириб беришни ваъда қилган.
Маҳкама хабарида айтилишича, юрисконсульт бунинг эвазига фуқародан 100 АҚШ доллари ва 500 минг сўмни электр тармоқлари корхонасининг маъмурий биноси олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:52 / 17.05.2026
“2 кишига 165 млн сўм” – Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош қилинди
08:47 / 16.05.2026
Кореяга ишчи визаси олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
14:16 / 14.05.2026