Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум қилинишича, туман электр тармоқлари корхонаси юрисконсульти Ф.И. фуқаро Б.нинг электр энергия истеъмолидан вужудга келган 9 млн сўм қарздорлигини судда ишловчи танишлари орқали камайтириб беришни ваъда қилган.
Маҳкама хабарида айтилишича, юрисконсульт бунинг эвазига фуқародан 100 АҚШ доллари ва 500 минг сўмни электр тармоқлари корхонасининг маъмурий биноси олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















