Ўзбекистон | 19:37 / 01.07.2022
48240
1 дақиқада ўқилади

Расман: Қурбон ҳайити 9 июлда нишонланади

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” президент қарори қабул қилинди. 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июл – шанбага тўғри келиши муносабати билан шу кун Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Фото: Kun.uz

Ҳайит муносабати билан ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олишади.

Президентнинг аввалроқ қабул қилинган фармонига мувофиқ, 2022 йил июл ойида қуйидагича қўшимча дам олиш кунлари белгиланган:

  • 9 июл (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
  • 10 июл (якшанба) – одатий дам олиш куни;
  • 11 июл (душанба) – барча учун қўшимча дам олиш куни;
  • 12 июл (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июл (шанба)дан кўчирилган дам олиш куни.

Мавзуга оид