16:32 / 01.07.2022
17871

Қарши шаҳар ҳудудини кенгайтириш режалаштирилмоқда

Қарши шаҳри ҳудудини Қарши туманининг айрим ҳудудларини қўшиб олиш эвазига кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Қарши шаҳрининг бош режасида шаҳар ҳудудини унга туташ ҳудудлар ҳисобидан кенгайтириш таклиф этилмоқда.

Вилоят маркази - Қарши шаҳри ҳудуди кенгаймоқда

Жумладан, янги бош режага кўра Қарши шаҳрига унга туташ бўлган Қарши тумани ҳудудидан 434,2 гектар ер майдонини қўшиш таклиф этилмоқда.

Маълум қилинишича, Қарши туманидан Қарши шаҳрига ўтказилиши режалаштирилаётган ҳудуднинг 302,1 гектари қурилиш ости майдони, 132,1 гектари суғориладиган экин майдонларини ташкил этади.

Агар таклиф этилаётган режа тасдиқланса Қарши шаҳри ва Қарши тумани бош режалари ва ҳудудларининг чегарасида ўзгаришлар бўлади.

Аввалроқ, АОКАда Қурилиш вазирлиги вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистонда мавжуд 120 та шаҳардан 118 таси бош режаси ишлаб чиқилган, Тошкент шаҳри бош режасини тайёрлаш бўйича амалий ишлар бошлангани маълум қилинганди.

Top